“Янги турмуш”даги саломатлик маскани янги қиёфада | xonqahokimiyat.uz
Туман марказидан 20 километр узоқликда жойлашган ушбу ҳудудда айни дамда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Янги турмуш” маҳалласидаги Оилавий қишлоқ врачлик пункти 2017 йилда фаолиятини тўхтаган ва 6 мингга яқин аҳоли тиббий кўрик учун 10 километр масофа босиши керак эди.

Маҳалла аҳлининг “Очиқ бюджет” ахборот портали (http://openbudget.uz/) орқали билдирган таклифлари маъқулланиб, қиймати 605 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугун Оилавий шифокорлик пункти сифатида янги иш бошлаган тиббий масканда умумий оила шифокори, акушер-гинеколог, доя, потранаж ҳамда эмлаш ҳамширалари, кундузги стационар даволаш хизматлари учун барча шароитлар яратилган.
Тантанали очилиш тадбирида туман ҳокими Муродбек Давлатов, сектор раҳбарлари, пудратчи ташкилотнинг жонкуяр қурувчи-муҳандислари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этдилар.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 English
English 

 Xonqa tumani hokimligi
Xonqa tumani hokimligi  2022-02-19 07:47:00
  2022-02-19 07:47:00 788
 788