Янгиланаётган диёрдаги янги уй жойлар | xonqahokimiyat.uz
Туманда юртбошимизнинг “Бозор таомилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Хонқа туман “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан 4 та 5 қаватли 80 та хонадонлар ўз эгаларига топширилди.
 Шунингдек “Ширин” маҳалласи ҳудудидан 3 та 5 қаватли 90 та турар-жойларда бугунги кунда қурилиш ишлари якунланиб, ҳозирда коммуникация тармоқлари қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат дастурларидан ташқари хусусий тадбиркорлар томонидан “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 6 та 5 қаватли 160 та хонадонлардаги қурилиш таъмирлаш ишлари 2022 йилнинг иккинчи чорагида якунлаши режалаштирилган.
Бундан ташқари 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси таъминлаш мақсадида Хонқа туман “Ёш куч” маҳалласи ҳудудидан 9 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган 2022 йилда аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 500 га яқин оила уй-жой билан таъминланиши режа қилинган.
 English
English 

 Xonqa tumani hokimligi
Xonqa tumani hokimligi  2022-01-06 07:48:00
  2022-01-06 07:48:00 654
 654