ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР | xonqahokimiyat.uz
ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.
Аввал хабар берганимиздек туман ҳокими бошчилигида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес фаолиятларини йўлга қўйишлари учун кенг имкон яратиш мақсадида Қорақиш қишлоғида “Ёшлар кичик саноат зонаси”га тамал тоши қўилганди.
Бугун бир гуруҳ ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар туман ҳокими Муродбек Давлатовга тўғридан тўғри ўз бизнес режалари бўйича тагдимот қилдилар.
Шижоатли ёшлар томонидан билдирилган таклифлар кенг муҳокама қилиниб, эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ёр майдонлари ажратилди.
Бундан ташкари, ёш тадбиркорларнинг бизнес режалари ўрганилиб банклар томонидан кредит ажратиш таклифлари ҳам берилди.
Ҳоким ҳар бир ёшнинг ғояларини бирма бир тингларкан мутасаддиларга мавжуд муаммолар юзасидан қатий топшриқлар берди.