Хоким ёрдамчилари фаолияти ОАВ эътиборида | xonqahokimiyat.uz
Янги йилнинг илк кунларидан юртимиздаги барча маҳаллаларда бўлгани каби Хонқа туманининг 44 та маҳалласида ҳам малакали ҳодимлар “Ҳоким ёрдамчилари” сифатида иш бошлади.
Айни дамларда Ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолини кредит маблағига бўлган талаби, парранда, қуён, қўй, эчки, асалари уяларини хонадонларда ташкил этиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, оилаларнинг иқтисодий шароитлари, шунингдек ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятлари ва имкониятлари ҳам яқиндан ўрганилмоқда.