Хонқа туман Депутатлар фаолияти | xonqahokimiyat.uz
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг биринчи
сессиясини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 09-00га чақирилсин.
- Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2) Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
3) Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4) Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5) Ташкилий масала.
6) Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
- Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Туман ҳокими О.Жуманазаров