Туман ҳокими М. Давлатовнинг навбатдаги фуқаролар қабул бўлиб ўтди. | xonqahokimiyat.uz
Қабул жараёнида туман Халқ қабулхонаси мудири З. Маткаримова, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот рахбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.
Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминланиш, ижтимоий ёрдам, ер майдони ажратилиши, уй-жой таъмири, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилиб, ечим топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди.