Ватан тараққиётига менинг ҳиссам | xonqahokimiyat.uz
Жойларда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” номли танлов ташкил этилмоқда.
Айни кунларда Хонқа тумани Баркамол авлод болалар мактабида мазкур танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу танловда иштирокчилар Тасвирий ва амалий санъат йўналишида, Адибиёт ва публицистика ҳамда миллий мақом ва миллий эстрада йўналишида ўзаро беллашадилар.